Спорт

Абдуқодир Ҳусанов тезлик бўйича Килиан Мбаппени ортда қолдирди

FIFA эълон қилган энг тезкор футболчилар рейтингида  Абдуқодир Ҳусанов кучли учликдан жой олди.

Абдуқодир Ҳусанов тезлик бўйича Килиан Мбаппени ортда қолдирди

FIFA Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тур якунларига кўра, майдонда энг юқори тезлик қайд этган футболчилар рейтингини эълон қилди. Ундан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди.

 

BBC келтирган маълумотларга кўра, Ҳусанов гуруҳ босқичидаги илк учрашувда соатига 36,5 километр тезликка эришган. Бу натижа унга энг тезкор футболчилар рўйхатида иккинчи ўринни бўлишиш имконини берди.

 

Рейтингда биринчи ўринни Австралия терма жамоаси футболчиси Жордан Бос эгаллаган бўлиб, у 36,7 км/соат тезлик қайд этган. Ҳусанов эса Норвегия ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд билан бир хил натижа кўрсатган.

 

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячи Жанубий Корея терма жамоаси сардори Сон Ҳён Мин ҳамда Франция юлдузи Килиан Мбаппедан юқори натижа қайд этди. Уларнинг тезлиги мос равишда 35,2 ва 35,1 км/соатни ташкил қилган.

 

ЖЧ—2026: 1-турдан кейинги энг тезкор футболчилар рўйхати:

 

  • Жордан Бос (Австралия) — 36.7 км/соат
  • Эрлинг Ҳоланд (Норвегия) — 36.5 км/соат
  • Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) — 36.5 км/соат
  • Муҳаммад Туре (Австралия) — 35.8 км/соат
  • Раян Гравенберх (Нидерландия) — 35.6 км/соат
  • Алан Минда (Эквадор) — 35.5 км/соат
  • Сон Ҳён Мин (Жанубий Корея) — 35.2 км/соат
  • Ҳeд Спeнс (Англия) — 35.2 км/соат
  • Килиан Мбаппе (Франция) — 35.1 км/соат
  • Педру Нету (Португалия) — 34.8 км/соат

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ Жаҳон чемпионатининг илк турида Колумбияга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Фабио Каннаваро шогирдлари навбатдаги ўйинини Португалияга қарши ўтказади. Ушбу баҳс 23 июнь куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. 

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.