Ўзбекистон

Блогер Гонзо фестивалдаги жанжал сабаб 5 суткага қамалди ва жаримага тортилди

Блогер K-Vibe фестивали қатнашчиларини уларнинг эътирозларига қарамай видеога олган ва тасвирларни интернетда тарқатган.

Блогер Гонзо фестивалдаги жанжал сабаб 5 суткага қамалди ва жаримага тортилди

Пойтахтда машҳур блогер, Гонзо Г тахаллуси билан танилган Гейдар Алиевга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 13 июнь куни Тошкент шаҳридаги Тарас Шевченко кўчасида Корея маданиятига бағишланган К-Vibe фестивали бўлиб ўтган. Блогер тадбир давомида кимоно кийган ҳолда жонли эфир олиб борган ва фестиваль меҳмонлари билан суҳбатлашган.

 

Хабарларга кўра, можаро айрим фестиваль қатнашчиларининг блогердан уларни видеога олмасликни сўраганидан кейин бошланган. Эътирозларга қарамай, блогер тасвирга олишни давом эттирган. Шундан сўнг у билан фуқаролар ўртасида оғзаки тортишув юзага келган.

 

Вазиятга ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари аралашган. Дастлаб блогерга туман ички ишлар бўлимига бориш таклиф қилинган, бироқ суҳбат давомида томонлар ўзаро келишувга эришган. Шундан сўнг Гейдар Алиев Миллий гвардия ходими ҳамроҳлигида қўйиб юборилган ва фестиваль ҳудудини тарк этган.

 

Бироқ кейинчалик блогер ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган. Қайд этилишича, унинг фестивалдаги ҳаракатларида безорилик ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаслик аломатлари аниқланган.

 

Суд қарорига кўра, Гейдар Алиев 5 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди. Шунингдек, унга 5 баравар базавий ҳисоблаш миқдори, яъни 2 миллион сўм миқдорида жарима тайинланди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.