Жаҳон

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер яқин кунларда истеъфога чиқиш муддатларини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда Британия оммавий ахборот воситаларига таяниб, DW хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Лейбористлар партияси ичида Стармерга босим кучайиб бормоқда. Бунга бош вазирнинг жамоатчилик орасидаги паст рейтинги ҳамда сўнгги ҳафталарда юз берган сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

 

Хусусан, 11 июнь куни Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳили истеъфога чиқди. У ҳукуматни, жумладан бош вазир ва Молия вазирлигини мамлакат мудофааси учун етарли маблағ ажратмаётганликда танқид қилган.

 

Шунингдек, Мейкерфилд округида ўтказилган парламентга қўшимча сайловлар натижалари ҳам Стармер позициясига салбий таъсир кўрсатгани қайд этилмоқда. Сайловда Буюк Манчестер мери Энди Бернем Реформ УК партияси номзодини мағлуб этиб, ишончли ғалабага эришган.

 

BBC таъкидлашича, Лейбористлар партиясининг айрим депутатлари Энди Бернемни партиянинг янги етакчиси сифатида кўрмоқда. У ҳозирда Стармернинг эҳтимолий вориси ва келажакдаги бош вазирликка асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

 

Британия сиёсий доираларида собиқ соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритинг номзоди ҳам эҳтимолий янги етакчилар қаторида муҳокама қилинмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"