Сиёсат

Саида Мирзиёева Қозоғистон расмийлари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Остона шаҳрида Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари Роман Скляр ва Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашди.

Саида Мирзиёева Қозоғистон расмийлари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Остона шаҳрига ташрифи доирасида Қозоғистоннинг қатор юқори мартабали расмийлари билан учрашувлар ўтказди.

 

Мирзиёеванинг маълум қилишича, Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари Роман Скляр билан бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

 

Томонлар олий даражада эришилган келишувларнинг изчил ва тўлиқ ижросини таъминлаш мақсадида президент администрациялари ўртасида янада яқин, тезкор ва самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишга келишиб олди.

 

 

Шунингдек, Саида Мирзиёева Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан ҳам учрашган. Музокараларда икки мамлакатнинг узоқ муддатли ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Хусусан, мулоқот давомида маданий дипломатияни ривожлантириш, ёшларнинг икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳамда юқори технологиялар соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.