Спорт

ЖЧ-2026: Япония ва Германияда ғалаба, Кюрасао эса тарихий очкони қўлга киритди

Японларга мағлуб бўлган Тунис гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди.

ЖЧ-2026: Япония ва Германияда ғалаба, Кюрасао эса тарихий очкони қўлга киритди

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги учрашувлари мухлисларга қизиқарли натижаларни тақдим этди. Куннинг энг йирик ғалабаларидан бири Япония ҳисобига ёзилди. 

 

“F” гуруҳида Тунисга қарши майдонга тушган японлар рақибини 4:0 ҳисобида таслим этди. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Даичи Камада ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим ўрталарида Аясе Уэда устунликни мустаҳкамлади. Иккинчи бўлимда Жуня Ито ва яна бир бор Уэда гол уриб, Осиё вакилларининг ишончли ғалабасини таъминлади. Ушбу мағлубиятдан сўнг Тунис терма жамоаси гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. 

 

“E” гуруҳида эса мусобақа дебютанти Кюрасао тарихий натижага эришди. Эквадорга қарши кечган баҳсда ҳисоб очилмади ва томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Натижада Дик Адвокат шогирдлари Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк очкосини қўлга киритди. 

 

Гуруҳнинг яна бир учрашувида Германия Кот-д'Ивуар устидан қийин ғалабани тантана қилди. Африкаликлар Франк Кессиэнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Дениз Ундав аввал мувозанатни тиклади, сўнгра қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини уриб, немисларга муҳим уч очкони тақдим этди. Якуний ҳисоб — 2:1.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"