Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон элчисини қабул қилди

Дипломатик миссиясини якунлаётган Гусейн Гулиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон элчисини қабул қилди

 

Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётган Озарбайжоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди.

 

Учрашувда давлат раҳбари элчининг Ўзбекистондаги самарали фаолияти ҳамда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

 

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Олий ва бошқа даражаларда мунтазам мулоқотлар йўлга қўйилиб, савдо-иқтисодий алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бир неча баробар ошди, Озарбайжон капитали иштирокида 280 та корхона ташкил этилди ҳамда Қўшма инвестиция компанияси фаолияти йўлга қўйилди.

 

Шунингдек, геология, қишлоқ хўжалиги, транспорт, шаҳарсозлик, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа йўналишлардаги кооперация лойиҳалари амалий босқичга киргани таъкидланди. Маданий-гуманитар соҳада ҳам қатор қўшма дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

 

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун элчи Гусейн Гулиевни “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирлади.

 

Озарбайжон элчиси, ўз навбатида, дипломатик миссиясига берилган юксак баҳо ҳамда икки мамлакат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган доимий қўллаб-қувватлов учун Ўзбекистон раҳбарига самимий миннатдорлик билдирди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.