Ўзбекистон

Фарғона ва Хоразмда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Наркотик моддалар Россиядан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Фарғона ва Хоразмда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

 

Фарғона ва Хоразм вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилиб, йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa маълум қилди.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида Бувайда туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Марғилон – Бувайда” йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

 

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган Қўштепа туманида яшовчи шахснинг ёнидан 1 килограмм 187 грамм «гашиш» моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг ёнидан ҳамда вақтинча яшаш хонадонидан жами 620 грамм «гашиш» ва 297 грамм «мефедрон» гиёҳвандлик воситалари аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур наркотик моддалар Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"