Жаҳон

Францияда жазирама оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошди.

Францияда жазирама оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

 

Францияда кузатилаётган рекорд даражадаги иссиқ тўлқини оқибатида сўнгги икки кун ичида камида 18 киши вафот этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, 22 июнь куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган. Ҳалок бўлганлар орасида ёпиқ автомобиль ичида ҳушидан кетган икки ва тўрт ёшли икки нафар бола ҳам бор. Шунингдек, 80 ёшдан 95 ёшгача бўлган уч киши иссиқ уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

 

Яна 13 киши жазирама туфайли хавфли ҳудудларда чўмилиш вақтида чўкиб кетган.

 

Бордо минтақасида ҳаво ҳарорати 41,9 даражага етиб, ўтган йил август ойида қайд этилган рекорд янгиланган. Пуате шаҳрида эса термометрлар 41,2 даражани кўрсатиб, 1947 йилдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

 

Шу билан бирга, Европанинг бошқа давлатларида ҳам янги ҳарорат рекордлари қайд этилмоқда. Испаниянинг Сан-Себастян шаҳрида ҳаво ҳарорати 40 даражага етган. Буюк Британия Метеорология хизмати эса мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳафта охирига қадар ҳарорат 39 даражадан ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

 

Мутахассислар Европанинг қатор ҳудудларида аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб қолишини прогноз қилмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"