Жаҳон

Ҳиндистондаги ўқув марказида юз берган ёнғинда камида 14 киши ҳалок бўлди

Ёнғин пайтида бинода 16–17 ёшли ўқувчилар бўлган.

Ҳиндистондаги ўқув марказида юз берган ёнғинда камида 14 киши ҳалок бўлди

 

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати маркази Лакнау шаҳридаги ўқув марказида юз берган йирик ёнғин оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат бош вазири ўринбосари Бражеш Патхак маълум қилди дейди ТАСС.

 

Унинг сўзларига кўра, ёнғин содир бўлган вақтда бинода 16–17 ёшли ўқувчилар бўлган. Ҳодиса оқибатида бир неча киши турли даражада тан жароҳати олган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ўқувчиларнинг аланга ва қуюқ тутундан қочиш мақсадида бинонинг деразаларидан сакраб тушаётган тасвирлари акс этган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Ҳодиса юзасидан ваколатли органлар томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"