Жаҳон

Исроил Ғазодаги болаларга нисбатан геноцид содир этган — БМТ Комиссияси

Ҳисоботга кўра, Ғазодаги болалар Исроил томонидан атайин нишонга олиниб, ўлдирилган.

Исроил Ғазодаги болаларга нисбатан геноцид содир этган — БМТ Комиссияси

БМТнинг Мустақил халқаро тергов комиссияси Исроил ҳукумати ва хавфсизлик кучлари фаластинлик болаларни атайлаб нишонга олгани, бу эса Ғазода геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятларга, босиб олинган Ғарбий Соҳилда эса ҳарбий жиноятларга олиб келганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Эълон қилинган ҳисоботда 2023 йил 7 октябрда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш бошланганидан буён фаластинлик болаларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ўрганилган.

 

Комиссия маълумотларига кўра, Ғазодаги уруш давомида ҳалок бўлганларнинг қарийб 30 фоизини болалар ташкил этган. Ҳисоботда 2023 йил 7-октабрдан 2025 йил 7-октабргача камида 20 минг 179 нафар бола ҳалок бўлгани қайд этилган.

 

БМТ комиссияси фаластинлик болалар уруш давомида, жумладан 2025 йил октабр ойида сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам атайлаб нишонга олиниб ўлдирилганини билдирди. Комиссия буни Исроил ҳукумати ва хавфсизлик кучларида Ғазодаги фаластинликларни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш нияти мавжуд бўлганини кўрсатувчи асосий омиллардан бири сифатида баҳолаган.

 

“Далиллар фаластинлик болалар Исроил хавфсизлик кучлари томонидан атайлаб нишонга олиниб ўлдирилганини кўрсатмоқда”, — деди комиссия раиси Сринивасан Муралидҳар.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, Исроил кучлари болалар қурбонлари сони ортиб бораётганига қарамай, аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда катта қувватли ўқ-дорилар ва кенг ҳудудга таъсир қилувчи қуроллардан фойдаланишда давом этган. Комиссия бундай ҳужумлар кўплаб болаларнинг ҳалок бўлишига олиб келгани ва улар қасддан амалга оширилганини кўрсатишини билдирган.

 

Шунингдек, комиссия Исроил томонидан Ғазода яратилган шароитлар, жумладан кенг кўламли ҳужумлар, такрорий кўчиришлар ҳамда ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб берилишининг чекланиши болаларнинг соғлиғи ва ривожланишига жиддий зарар етказганини қайд этган.

 

Тергов натижаларига кўра, соғлиқни сақлаш ва репродуктив тиббиёт муассасаларига қилинган ҳужумлар янги туғилган чақалоқларнинг яшаб қолиш имкониятларига салбий таъсир кўрсатган, ҳомила тушиши ҳолатлари кўпайган ва Ғазодаги деярли барча болалар психологик ёрдамга муҳтож ҳолатга келган.

 

Комиссия Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда ҳам фаластинлик болаларга нисбатан зўравонлик кучайганини қайд этди. Ҳисоботда оммавий ҳибсга олишлар ва қамоқда сақлаш вақтида қийноқлар, жумладан жинсий ва гендер асосидаги зўравонликларга оид далиллар ҳужжатлаштирилгани айтилади.

 

БМТ комиссияси фаластинлик болалар, айниқса ўғил болалар қамоқда мунтазам равишда мажбурий ечинтириш, калтаклаш ва озиқ-овқатдан маҳрум қилиш каби муносабатларга дуч келганини билдирган. Комиссия бундай ҳаракатларни инсониятга қарши жиноят, жумладан қийноқ ва бошқа ғайриинсоний муомала сифатида баҳолаган.

 

Исроилнинг Женевадаги ваколатхонаси ҳисоботни рад этиб, уни “иккинчи туҳматга асосланган тарғибот ҳисоботи” деб атади.

 

“Исроил ушбу туҳматга асосланган сохта ҳисоботни рад этади”, — дейилади баёнотда.

 

Исроил томони ҳар бир бола ҳимояга лойиқ эканини таъкидлаб, ҳисоботда ҲАМАСнинг ҳаракатларини эътибордан четда қолдирганини билдирган.

 

Шунингдек, Исроил болаларни атайлаб нишонга олаётгани ҳақидаги айбловларни қатъиян рад этиб, можаро шароитида ҳам болаларга зарар етказишни минималлаштиришга интилаётганини маълум қилган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"