Ўзбекистон

Наманган аэропортида 175 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда

Шавкат Мирзиёев ташрифи доирасида Наманган халқаро аэропортида барпо этилаётган янги йўловчи терминали қурилиши билан танишди.

Наманган аэропортида 175 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда

 

Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди. Давлат раҳбари ташриф доирасида Наманган халқаро аэропортида барпо этилаётган янги йўловчи терминали қурилиши билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Мазкур лойиҳа Президентнинг 2021 йил 29 мартдаги “Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

 

Наманган халқаро аэропорти 1971 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, 2013 йилдан бошлаб халқаро мақомда фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда аэропорт орқали 9 та авиакомпания мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.

 

Лойиҳа доирасида жами 175 миллион доллар инвестиция жалб қилинган. Режага кўра, 2026 йил якунига қадар замонавий талабларга жавоб берадиган янги йўловчи терминали фойдаланишга топширилади. Умумий майдони 22,6 минг квадрат метрни ташкил этувчи уч қаватли терминал соатига 1,2 минг нафардан ортиқ, йилига эса 3 миллиондан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

 

Янги терминалда чегара ва божхона назорати пунктлари, виза хизматлари, бизнес-зал, савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, тиббиёт пункти ҳамда Дутй Фреэ ҳудуди ташкил этилиши режалаштирилган. Лойиҳа натижасида 550 та янги иш ўрни яратилади.

 

Шунингдек, 2027 йил якунига қадар кунлик қуввати 50 тонна бўлган карго терминалини ишга тушириш режалаштирилган. Бу эса Фарғона водийси учун ягона замонавий карго тизимини шакллантириб, маҳсулотларни дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилиш имкониятини кенгайтиради.

 

Давлат раҳбари қурилиш жараёнлари билан танишар экан, аэропорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"