Спорт

ЖЧ-2026. Аргентина Австрияни мағлуб этиб, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди

Учрашувда дубл муаллифи бўлган Лионел Месси мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди.

ЖЧ-2026. Аргентина Австрияни мағлуб этиб, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди




2026 йилги Жаҳон чемпионатининг J гуруҳи 2-туридан ўрин олган марказий учрашувда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина Австрияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.



Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтган баҳс қаҳрамони Лионел Месси бўлди. Учрашувнинг 9-дақиқасида аргентиналиклар сардори пенальтидан фойдалана олмаган бўлсада, кейинчалик ўз сўзини айтди. Месси 38-дақиқада ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.



Иккинчи бўлимда Австрия ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор уринишлар амалга оширди, бироқ Аргентина ҳимояси ишончли ҳаракат қилди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса Месси яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:0.



Мазкур дубл Лионел Месси учун алоҳида аҳамият касб этди. 38 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлари сонини 18 тага етказиб, германиялик афсонавий ҳужумчи Мирослав Клозенинг 16 голлик рекордини ортда қолдирди ва мундиаллар тарихининг энг сермаҳсул тўпурари сифатида янги рекорд ўрнатди.



Ушбу ғалаба эвазига Аргентина ҳисобидаги очколар сонини 6 тага етказди ва муддатидан аввал pley-off босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Амалдаги жаҳон чемпионлари гуруҳдаги сўнгги тур олдидан кейинги босқич масаласини ҳал қилиб улгурди.



J гуруҳининг иккинчи учрашувида Иордания ва Жазоир ўзаро баҳс олиб боради.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.