Ўзбекистон

Банклар омонатлар ва йирик пул ўтказмалари бўйича маълумотларни Солиқ қўмитасига бериши мумкин

Яқин қариндошлар ўртасидаги пул ўтказмалари ушбу тартибга киритилмайди.

Банклар омонатлар ва йирик пул ўтказмалари бўйича маълумотларни Солиқ қўмитасига бериши мумкин

Солиқ қўмитаси банклар ва солиқ органлари ўртасида маълумот алмашинувини кенгайтиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

 

Ҳужжатга кўра, солиқ органлари жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари ҳамда омонатлари ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятига эга бўлиши мумкин. 

 

Шунингдек, фуқароларнинг банк карталарига бошқа жисмоний шахсларнинг карталари ёки электрон ҳамёнларидан бир ой давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари — 206 миллион сўм ва ундан ортиқ маблағ келиб тушган ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ҳам Солиқ қўмитасига тақдим этилиши режалаштирилмоқда. Бунда яқин қариндошлар ўртасидаги пул ўтказмалари ушбу тартибга киритилмайди.

 

Лойиҳада банклар томонидан жисмоний шахсларнинг хориждаги юридик шахсларга амалга оширган пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни ҳам Солиқ қўмитасига етказиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, тақдим этиладиган ахборотда шахсга доир маълумотлар акс эттирилмайди.

 

Қарор лойиҳасига мувофиқ, Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки икки ой ичида “Банк-солиқ” номли автоматлаштирилган ахборот алмашиш модулини яратиши керак. Шундан сўнг тўрт ой давомида тижорат банклари ахборот тизимларини ушбу платформа орқали солиқ органлари тизимлари билан интеграция қилиш режалаштирилган.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур механизм президентнинг нақдсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга оид фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Қарор лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси 8 июлга қадар давом этади.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"