Ўзбекистон

Фарғона ва Жиззахда электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора билан ушланди

Улар электр тармоғига улаш ва қарздорликни бартараф этиб бериш эвазига йирик миқдорда пул талаб қилган.

Фарғона ва Жиззахда электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора билан ушланди

 

Фарғона ва Жиззах вилоятларида электр таъминоти корхоналари муҳандислари томонидан содир этилган коррупцион ҳолатлар Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Аниқланишича, Фарғона тумани электр таъминоти корхонаси муҳандиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига электр тармоғи тортиш, ҳисоблагич ўрнатиш ва улаб бериш, шунингдек, мансабдор танишлари орқали рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига 100 миллион сўм талаб қилган. Тезкор тадбир давомида муқаддам судланган ушбу шахс сўралган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Шунингдек, Ш. Рашидов тумани электр таъминоти корхонаси муҳандиси маҳаллий фермер хўжалигининг электр энергияси бўйича мавжуд 122 миллион сўмлик қарздорлигини мансабдор танишлари орқали бартараф этиб бериш эвазига 50 миллион сўм талаб қилгани аниқланган. У аввал 10 миллион сўмни олган бўлиб, ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қолган 40 миллион сўмни олаётган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"