Ўзбекистон

“Хизмат кўрсатган” футболчилар билан хайрлашиш вақти келди” — Алишер Қодиров

Депутат Ўзбекистон терма жамоаси таркибини янгилаш ва кейинги жаҳон чемпионати саралашига мўлжалланган жамоани шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

“Хизмат кўрсатган” футболчилар билан хайрлашиш вақти келди” — Алишер Қодиров

Депутат Алишер Қодиров Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйини ва келажакдаги ривожланиши юзасидан ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.

 

Қодировнинг қайд этишича, жамоанинг натижалари учун ташқи омилларни сабаб қилиб кўрсатиш тўғри эмас. Унинг фикрича, майдондаги шароит ҳар икки жамоа учун бир хил бўлган ва футболчилар, аввало, ўз шаъни ва ғурури учун курашиши керак.

 

Депутат Конго билан бўладиган учрашув олдидан футболчиларни масъулият билан ҳаракат қилишга чақирган экан, улар майдонга мухлислар ёки бошқа омиллар учун эмас, энг аввало ўзлари учун тушиши лозимлигини таъкидлаган.

 

Шунингдек, Алишер Қодиров бош мураббий Фабио Каннаваро олдида узоқ муддатли истиқболни кўзлаган янги таркибни шакллантириш вазифаси турганини қайд этган. Унинг фикрича, Беҳруз, Аббос ва Абдуқодир каби футболчилар атрофида нафақат олдиндаги, балки ундан кейинги жаҳон чемпионати саралашларида ҳам муваффақиятли иштирок этишга қодир бўлган жамоа шакллантирилиши зарур.

 

Қодиров дарвозабонлар чизиғида сезиларли бўшлиқ мавжудлигини ҳам алоҳида қайд этди. Унинг фикрича, Осиё кубогида юқори натижалар ҳақида ўйлашдан кўра, мазкур мусобақадан кейинги жаҳон чемпионати саралаш босқичларида қатнашадиган янги таркибни тайёрлаш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Шу билан бирга, депутат терма жамоа таркибидаги тажрибали футболчиларга ортиқча таянишдан воз кечиш ва янги авлод футболчиларига кўпроқ имконият бериш зарурлигини таъкидлаган.

 

“Осиёнинг кучли жамоалари маълум ва биз ҳозирча уларнинг қаторида эмасмиз”, — дея хулоса қилган Алишер Қодиров.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.