Ўзбекистон

“Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар чўзилмаслиги керак” — Саида Мирзиёева

Андижон вилоятидаги бир қатор ижтимоий объектлар, жумладан, Олтинкўлдаги “Кўмакай” оилавий поликлиникаси, 9-сонли боғча ва 36-сонли мактаб янгиланади.

“Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар чўзилмаслиги керак” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Андижон вилоятига ташрифи давомида зудлик билан янгиланиши талаб этилаётган қатор ижтимоий объектларни кўздан кечирди.

 

 

Жумладан, Олтинкўл туманидаги “Кўмакай” оилавий поликлиникаси биноси ўрганилди. Мазкур муассаса 1988 йилдан буён фойдаланиб келинаётгани ва бугунги талаб ҳамда стандартларга жавоб бермаслиги қайд этилди.

 

 

Шунингдек, 9-сонли боғча ҳамда 36-сонли мактаб фаолияти билан танишилди. Маълум қилинишича, боғча 1970 йилларда қурилган собиқ оромгоҳ ҳудудида жойлашган, 36-сонли мактаб эса 1960 йилда барпо этилган бўлиб, унинг сиғими ўқувчилар сонига мос келмайди. Ҳар икки объектни янгидан қуриш режалаштирилган.

 

 

Саида Мирзиёева таълим ва тиббиёт соҳасида шифокорлар ҳамда педагоглар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ота-оналарнинг фарзандларини мактаб ва боғчаларга ишонч билан юбориши учун зарур инфратузилмани шакллантириш устувор вазифа эканини таъкидлади.

 

 

"Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак. Жараённи тезлаштириш, аниқ ва сезиларли натижа тез фурсатда амалда кўриниши лозим", дея ёзди Саида Мирзиёева.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"