Ўзбекистон

Президент Андижондаги халқаро маданий тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Андижоннинг “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” мақомини Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва халқаро нуфузининг эътирофи деб атади.

Президент Андижондаги халқаро маданий тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг 2026 йилда “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади.

 

Давлат раҳбари ўз мурожаатида халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий давлатлар элчилари ҳамда туркий дунёнинг маданият, адабиёт ва санъат намояндаларини қутлар экан, Андижонга бундай юксак мақом берилганини Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, туркий маданият ривожига қўшган ҳиссаси ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро эътирофи сифатида баҳолади.

 

Президент таъкидлашича,  асрлар давомида маданият, адабиёт, санъат ва ҳунармандчилик марказларидан бири бўлиб келган. Ушбу заминдан етишиб чиққан Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулҳамид Чўлпон каби буюк сиймолар, шунингдек, “Андижон полькаси” рақси ва аския санъати туркий халқлар маданий меросининг муҳим қисми экани қайд этилди.

 

Табрикда Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙ билан ҳамкорлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “Туркий адабиёт дурдоналари”нинг 100 жилдлик тўплами нашр этилгани, қатор илмий ва маданий тадбирлар ташкил этилгани ҳамда жорий йил апрель ойида Ислом цивилизацияси марказида ТУРКСОЙ офиси очилгани таъкидланди.

 

Шавкат Мирзиёев “Андижон – Туркий дунёнинг маданият пойтахти” лойиҳаси доирасида йил давомида ўтказиладиган фестиваль, илмий анжуман, бадиий кеча ва ижодий учрашувлар халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

 

Давлат раҳбари тадбир иштирокчиларига сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилаб, меҳмонларни Андижон шаҳрига хуш келибсиз деб қутлади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"