Ўзбекистон циркуляр иқтисодиёт ва атроф-муҳит бошқаруви бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Циркуляр иқтисодиёт ривожида Ўзбекистон ва БМТ Европа иқтисодий комиссияси ҳамкорлигида қатор ташаббуслар илгари сурилди.

Амалий ташриф доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Татяна Молчан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бўйича БМТ ЕИК билан ҳамкорликни кенгайтириш, чиқиндиларни бошқариш соҳасини жадал рақамлаштириш, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Базел конвенцияси минтақавий марказини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТ ЕИК билан циркуляр иқтисодиёт, экологик хавфсизлик, атроф-муҳитни бошқариш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларидаги ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.








