Спорт

Ўзбекистон Португалияга ютқазди: Каннаваро ўйин ҳақида нималар деди?

Бош мураббий мундиалдаги иштирок жамоа учун муҳим тажриба бўлаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Португалияга ютқазди: Каннаваро ўйин ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Португалияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, матбуот анжуманида ўйин юзасидан фикр билдирди.

 

Мураббий Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок жамоа учун катта тажриба бўлаётганини таъкидлаб, натижага қарамай футболчиларининг ҳаракатидан мамнун эканини айтди. 

 

"Албатта Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок осон бўлмаслиги табиий. Қуръа натижалари чиққанидан сўнг Колумбия ва Португалияни кўриб, бизни жуда қийин гуруҳ кутаётганини кутгандик. 

 

Колумбияга қарши ўйиндан кейин ҳам жамоамдан фахрланишимни айтгандим, бугун ҳам жамоам билан фахрланаман. Чунки уларни кўрдим. Ҳа, қийинчиликларга дуч келишди, аммо бир сония ҳам таслим бўлишмади.

 

Албатта, барча чизиқларда юқори савиядаги футболчиларга эга жамоага қарши ўйнаш доим қийин. Шубҳасиз, улар жуда катта мотивация билан майдонга тушишган эди. Бироқ айтганимдек, бу Жаҳон чемпионати биз учун тажриба", деди Каннаваро.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон ин миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Конго Демократик Республикаси терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 28 июнь куни соат 04:30 да бошланади.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.