Спорт

ЖЧ-2026. Колумбия Конго ДРни мағлуб этди ва Ўзбекистоннинг плей-офф умидларини сақлаб қолди

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг К гуруҳи 2-туридан ўрин олган Колумбия ва Конго ДР терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди

ЖЧ-2026. Колумбия Конго ДРни мағлуб этди ва Ўзбекистоннинг плей-офф умидларини сақлаб қолди

Мексиканинг Гвадалахара шаҳридаги "Эстадио Акрон" стадионида кечган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилди. Учрашув давомида ташаббус кўпроқ колумбияликлар томонида бўлган бўлса-да, ҳисоб фақат 76-дақиқага келиб очилди. Ҳимоячи Даниэл Мунёс рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

 

Шу тариқа, Колумбия минимал ҳисобдаги ғалаба эвазига гуруҳдаги иккинчи муваффақиятини қўлга киритди ва очколари сонини 6 тага етказди. Конго ДР эса икки турдан сўнг бир очко билан қолмоқда.

 

Мазкур натижа Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам аҳамиятли бўлди. Конго ДРнинг мағлубияти сабаб вакилларимиз плей-офф учун назарий имкониятларни сақлаб қолди. Энди Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнгги турида айнан Конго ДРга қарши майдонга тушади.

 

Маълумот ўрнида, К гуруҳи 2-туридан сўнг Колумбия 6, Португалия 4, Конго ДР 1 очкодан жамғарган бўлса, Ўзбекистон ҳисобида ҳозирча очко йўқ.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.