Ўзбекистон

Қашқадарё, Бухоро ва Фарғонада гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди

Тезкор тадбирларда 5 килограммдан ортиқ гашиш, 7 килограммдан зиёд марихуана ва мингдан ортиқ «Тропикамид» препарати мусодара қилинган.

Қашқадарё, Бухоро ва Фарғонада гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Жумладан, “Қарши – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган «Соbalt» русумли автомашина ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганида, унда йўловчи сифатида кетаётган Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаронинг қўл сумкасидан жами 5 килограмм 32 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Яна бир ҳолатда, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи шахс ўз томорқасида 33 туп «Каннабис» ўсимлигини парваришлаётгани фош этилган. Шунингдек, унинг яшаш манзилидан 7 килограмм 79 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситаси ҳам мусодара қилинган.

 

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Андижон – Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган «Lasetti» автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилган. Текширув давомида автомашинада бўлган фуқароларга тегишли қоплар ичидан 1200 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланган.

 

Шунингдек, мазкур шахслар билан бирга ҳаракатланаётган яна бир фуқаро ҳам қўлга олиниб, тадбирнинг давоми сифатида ушбу ноқонуний фаолиятга алоқадор бўлган яна икки нафар шахс ушланган. Улардан жами 345 дона «Тропикамид» ҳамда 15 дона «Регапен» дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб кириб, ноқонуний реализация қилиш билан шуғулланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли моддаларга асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"