Ўзбекистон

Самарқандда маҳалла ичида 130 км/соат тезликда машина ҳайдаган йигит жазоланди

Текширув давомида автомобилни бошқарган шахсда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланган.

Самарқандда маҳалла ичида 130 км/соат тезликда машина ҳайдаган йигит жазоланди

 

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган йигит автомобилни маҳалла ҳудудида юқори тезликда бошқаргани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Cobalt русумли автомобиль тор маҳалла кўчасида юқори тезликда ҳаракатланаётгани акс этган. Кадрлардан транспорт воситаси тезлиги тахминан 130 км/соатга етгани кўринади. Мазкур ҳудуднинг ҳар икки томонида турар жойлар жойлашган бўлиб, бу ҳолат бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ва аҳоли хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирган.

 

Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, қоидабузарни аниқлаш қийинчилик туғдирмаган. Сабаби, ушбу ҳолат акс этган видеотасвирлар унинг танишлари томонидан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга жойлаштирилган.

 

Ўтказилган текширув давомида автомобилни бошқарган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (ҳайдовчилик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш) ҳамда 128-3-моддаси (белгиланган тезликни ошириш) асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.