Ўзбекистон

Тошкентда автобусда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди

У шаҳвоний шилқимлик, майда безорилик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасликда айбдор деб топилган.

Тошкентда автобусда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди

 

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди қарорида маълум қилинган.

 

Суд ҳужжатларига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро 23 июнь куни соат 07:45 атрофида Бектемир тумани ҳудудида ҳаракатланаётган 93-сонли автобусда ёнида ўтирган аёлга нисбатан номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган. У аввал аёлнинг қўлига тегинган, сўнгра жинсий аъзосини очиқ ҳолда кўрсатган.

 

Маълум қилинишича, жабрланувчи ёрдам сўраб бақиргач, эркак автобусдан қочиб кетишга уринган. Бироқ ҳайдовчи транспорт воситаси эшикларини ёпиб қўйган. Шундан сўнг у жанжал кўтариб, эшикларни тепиб очишга ҳаракат қилган ҳамда атрофдагиларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган.

 

Шунингдек, воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларга фаол қаршилик кўрсатган.

 

Суд мажлисида фуқаро ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳодиса вақтида маст ҳолатда бўлганини билдирган. У қилган ишидан пушаймон эканини айтиб, жабрланувчидан узр сўраган.

 

Суд қарори билан у шаҳвоний шилқимлик, майда безорилик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасликда айбдор деб топилган. Натижада унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"