Жаҳон

Венесуэладаги кучли зилзилалар оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

700 нафардан ортиқ фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Венесуэладаги кучли зилзилалар оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

 

Венесуэлада 24 июнь куни содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида камида 164 киши ҳалок бўган, 971 нафардан ортиқ фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, магнитудаси 7,2 ва 7,5 га тенг бўлган ер силкинишлари мамлакат пойтахти Каракасдан тахминан 160 километр ғарбда қайд этилган. Кучли зилзилалар натижасида бир қатор ҳудудларда бинолар қулаб тушган, инфратузилмага жиддий зарар етган.

 

Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес миллий телевидение орқали қилган мурожаатида ҳодисани “чинакам фожиа” деб баҳолаб, қутқарув хизматлари вайроналар остида қолган фуқароларни қидириш ва уларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш бўйича узлуксиз иш олиб бораётганини маълум қилган.

 

АҚШ Геологик хизмати (USGS) зилзила юзасидан қизил хавф даражасини эълон қилган. Ташкилотнинг PAGER автоматлаштирилган мониторинг тизими дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, табиий офат оқибатлари янада оғир бўлиши ва қурбонлар сони анча юқори бўлиш эҳтимоли мавжуд бўлган.

 

Шунингдек, мутахассислар зилзилалар оқибатида юзага келган иқтисодий зарар мамлакат иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этмоқда.

 

Айни пайтда зарар кўлами ва қурбонлар сонига оид маълумотларга аниқлик киритиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"