Ўзбекистон

Чирчиқда Бўзсув каналига тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди

Фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган. Сузишни билмагани сабабли у кучли сув оқимида оқиб кетган.

Чирчиқда Бўзсув каналига тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Бўзсув каналига тушиб кетган фуқаро Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан қутқариб қолинди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 26 июнь куни соат 09:50 атрофида Чирчиқ шаҳрининг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида содир бўлган. Камолот ГЕС ходимлари сув оқимида оқиб кетаётган фуқарони пайқаб, бу ҳақда зудлик билан Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.

 

Хабарга асосан воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар сувга шўнғиб, фуқарони қирғоққа олиб чиққан.

 

Жабрланувчига воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифокорлар ихтиёрига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани билдирилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган. Сузишни билмагани сабабли у кучли сув оқимида оқиб кетган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.