Жаҳон

Қирғизистонда ўзбекистонлик аёл дарёда чўкиб, ҳалок бўлди

Ичида 4 киши бўлган автомобиль дарёга тушиб кетган. 3 нафар эркак омон қолган. Аёл оқиб кетган.

Қирғизистонда ўзбекистонлик аёл дарёда чўкиб, ҳалок бўлди

Қирғизистоннинг Тўхтағул туманида автомобиль Чичқон дарёсига қулаб тушиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, Sputnik Kyrgyzstan хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни содир бўлган. Автомобилда тўрт киши — уч нафар эркак ва 45 ёшли аёл бўлган.

 

Ҳодиса оқибатида эркаклар ўз кучи билан автомобилдан чиқишга муваффақ бўлган. Бироқ аёлни дарё оқими оқизиб кетган.

 

Қидирув-қутқарув ишлари натижасида орадан тўрт кун ўтиб қутқарувчилар унинг жасадини топди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига топширди.

 

Марҳуманинг Ўзбекистон фуқароси экани маълум қилинган. Ҳодиса юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.