Ўзбекистон

Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади

Mақсадли магистратурага қабул қилинган олий тоифали ўқитувчилар ўқишни иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда масофавий шаклда давом эттиради.

Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади



Ҳукуматнинг 2026 йил 24 июндаги 322-сон қарори билан умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган олий малака тоифасига эга ўқитувчиларни педагогика йўналишидаги магистратурага мақсадли қабул қилиш тизими жорий этилди.



Қарорга кўра, халқаро аккредитацияланган тизимда олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар педагогика соҳасининг магистратура босқичида масофавий таълим шаклида таҳсил олади.



Мақсадли магистратурага қабул олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига қабул қилиш бўйича амалдаги тартиб асосида амалга оширилади.



Шунингдек, мақсадли магистратурага қабул қилинган олий тоифали ўқитувчилар ўқишни иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда масофавий шаклда давом эттиради ҳамда магистратурани тамомлагач, уч йил давомида умумий ўрта таълим ташкилотларида ишлаш мажбуриятини олади.



Қарорда қайд этилишича, ушбу тартиб асосида мақсадли магистратурага қабул қилинган ўқитувчиларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарорида назарда тутилган тўлов-контракт маблағларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш шартлари татбиқ этилмайди.



2026/2027-ўқув йилидан бошлаб олий тоифали ўқитувчиларни мақсадли магистратурада ўқитиш Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида йўлга қўйилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"