Жаҳон

Венесуэлада кучли зилзила қурбонлар сони 235 кишига етди

4300 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳати олган.

Венесуэлада кучли зилзила қурбонлар сони 235 кишига етди

 

Венесуэлада содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида қурбонлар сони 235 кишига етди, 4300 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳати олган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Карлос Алварадо маълум қилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, энг оғир вазият Ла Гуайра штатида кузатилмоқда. Ҳудудда энг кўп қурбонлар ва жабрланганлар қайд этилган бўлиб, қутқарув ва тиббий ёрдам ишлари кучайтирилган тартибда давом эттирилмоқда. Айни пайтда қуролли кучлар, Венесуэла Қизил Хочи ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ташкил этилган дала госпиталари фаолият юритмоқда.

 

Вазирнинг айтишича, зилзиладан сўнг дарҳол мамлакат бўйлаб фавқулодда вазиятларга жавоб бериш тизими ишга туширилган. Энг кўп зарар кўрган ҳудудларга 5 мингдан ортиқ тиббиёт ходими, жумладан 1200 дан ортиқ шифокор юборилган.

 

Зилзила Венесуэла қирғоқлари яқинида содир бўлган. Кетма-кет қайд этилган икки ер силкинишининг магнитудаси мос равишда 7,2 ва 7,5 баллни ташкил этган. Уларнинг эпицентри Морон шаҳридан 16 километр ва Сан Фелипе шаҳридан 24 километр узоқликда жойлашган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 8 та касалхона, 20 та савдо маркази ва 68 та инфратузилма объекти зарар кўрган. Шунингдек, 250 та бино шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган. Айрим тиббиёт муассасалари хавфсизлик нуқтаи назаридан эвакуация қилинган.

 

The New York Times нашрининг ёзишича, ушбу зилзила Венесуэлада сўнгги 126 йил ичидаги энг кучли ер силкиниши бўлиши мумкин.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"