Жаҳон

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 920 нафарга етди

Зилзилалардан сўнг энг кўп зарар кўрган ҳудудларда аҳоли бедарак йўқолган яқинларини ўз кучи билан қидирмоқда.

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 920 нафарга етди

Венесуэлада кетма-кет содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 920 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 3 360 нафарга етди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Маълум қилинишича, чоршанба куни кечқурун юз берган 7,2 ва 7,5 магнитудали зилзилалардан сўнг энг кўп зарар кўрган ҳудудларда аҳоли бедарак йўқолган яқинларини ўз кучи билан қидирмоқда. 

 

Фуқароларнинг таъкидлашича, ҳукумат қутқарув ишлари фаол давом этаётганини билдираётган бўлса-да, давлат қутқарув гуруҳлари офат энг оғир зарба берган ҳудудларга етарлича юборилмаган.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, зилзиладан кейинги дастлабки 48–72 соат вайроналар остида қолганларни тирик ҳолда қутқариш учун энг муҳим давр ҳисобланади. Агар жабрланганлар озиқ-овқат ва сув билан таъминланган бўлса, бу муддат бироз узайиши мумкин.

 

Айни пайтда Венесуэлага халқаро ёрдам кўрсатиш ишлари жадаллашган. Дунёнинг турли мамлакатларидан 20 дан ортиқ қутқарув гуруҳи мамлакатга етиб келган ёки яқин кунларда етиб келиши кутилмоқда.

 

Венесуэла Миллий ассамблеяси президенти Хорхе Родригеснинг таъкидлашича, “қутқариб қолинган ҳар бир инсон — бу мўъжиза”.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ маъмурияти Венесуэлада юз берган вайронкор зилзилалар оқибатларини бартараф этиш ишлари учун 150 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам ажратишини маълум қилганди. Ажратилаётган маблағ фавқулодда қидирув-қутқарув ишлари, ҳаво транспорти орқали ёрдам етказиш ҳамда гуманитар операцияларни мувофиқлаштиришга йўналтирилади.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"