Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилмоқда

Платформа иқтисодиётнинг 22 та асосий тармоғи, 85 та соҳа, 14 та ҳудуд ҳамда 208 та туман ва шаҳар кесимида яширин айланмалар хавфини аниқлайди.

Ўзбекистонда “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилмоқда

Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт хавфи ва эҳтимолий бюджет йўқотишларини таҳлил қилувчи "Яширин иқтисодиёт харитаси" платформаси босқичма-босқич тўлиқ ишга туширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган тақдимотда маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган платформа ҳозирда синов режимида ишламоқда. У иқтисодиётнинг 22 та асосий тармоғи, 85 та соҳа, 14 та ҳудуд ҳамда 208 та туман ва шаҳар кесимида яширин айланмалар хавфини аниқлаш имконини беради.

 

Платформага 16 та вазирлик ва идоранинг ахборот базалари ўзаро интеграция қилинган. Маълумотлар реал вақт режимида қайта ишланиб, ҳудуд ва тармоқлар хавф даражасига қараб "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилади. Шунингдек, лицензиясиз фаолият юритиш, ҳақиқий айланмани ёки иш ҳақи жамғармасини яшириш каби ҳолатлар автоматик аниқланиши кўзда тутилган.

 

Тақдимотда платформани янада ривожлантириш бўйича ҳам вазифалар белгиланди. Хусусан, 1-октабргача унга яна 70 дан ортиқ ахборот тизимини улаш, 2027 йил 1 январгача эса барча ҳудуд ва соҳаларни платформа билан қамраб олиб, уни тўлиқ ишга тушириш топширилди.

 

Шунингдек, тақдимот давомида сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши 35 фоиздан 23 фоизгача камайгани қайд этилди. 

 

Мамлакатда 2030 йилгача яширин иқтисодиёт ҳажмини икки баробар қисқартириш, расмий бандликни 14 миллион нафарга, нақдсиз тўловлар улушини эса 75 фоизга етказиш мақсад қилинган.

 

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.