Спорт

“Конгога қарши ўйин осонроқ бўлади”: Каннаваро эртанги ўйин олдидан фикрларини айтди

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида ўтказиладиган Ўзбекистон – Конго учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

“Конгога қарши ўйин осонроқ бўлади”: Каннаваро эртанги ўйин олдидан фикрларини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Конго терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан матбуот анжумани ўтказиб, бўлажак баҳс, таркиб танлови ва жамоанинг мақсадлари ҳақида фикр билдирди.

 

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Конго учрашуви 28 июнь куни соат 04:30 да (Тошкент вақти билан) АҚШнинг Атланта шаҳридаги Мерcедес-Бенз Стадиумда бўлиб ўтади. Каннаваро бўлажак рақибни Колумбия ва Португалия билан таққослар экан, назарий жиҳатдан Конгога қарши ўйин енгилроқ кечиши кераклигини таъкидлади. 

 

“Эртанги рақибимиз Колумбия ва Португалия билан солиштирганда анча осонроқ. Биз учун назарий жиҳатдан бироз енгилроқ бўлади, чунки таркиб жиҳатидан энг кучли жамоаларга қарши ўйнаб бўлдик. Энди ижобий натижа қайд этиш ҳақида ўйлаяпмиз”, — деди бош мураббий.

 

Шунингдек, у дарвозабон Абдувоҳид Неъматовнинг асосий таркибда майдонга туширилиши сабабларига ҳам тўхталди. Мураббийга кўра, Неъматов терма жамоа ва ўртоқлик учрашувларида ўзини яхши кўрсатгани боис унга имконият берилган. 

 

Каннаваро жаҳон чемпионати футболчиларга халқаро тажриба бериши кераклигини қайд этиб, жамоада Неъматов каби дарвозабон бор экан, ундан фойдаланиш табиий қарор эканини айтди. 

 

Маълум қилинишича, Колумбия ва Португалияга қарши учрашувларда Ўзбекистон сафида жами 22 нафар футболчи майдонга тушган. Ҳозирча фақат тўрт футболчи — учинчи дарвозабон Ботирали Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Умар Эшмуродов ва Жамшид Искандеров жаҳон чемпионатида дебют қилмаган. Мураббий 22 нафар футболчини ўйнатиш қарорини изоҳлар экан, бу жамоа учун фойдали бўлганини ва футболчилар кучли рақибларга қарши ўз имкониятларини синаб кўрганини таъкидлади. 

 

Матбуот анжуманидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси Конго билан учрашув олдидан сўнгги машғулотни ўтказди. Каннаваро, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси келажакда Осиёнинг етакчи жамоалари — Иордания, Ироқ, Япония ва Австралия даражасига чиқиши лозимлигини ҳам таъкидлади.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.