Ўзбекистон

“Мен ҳар бирингизни эшитаман”: Саида Мирзиёева ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент администрацияси раҳбари журналистларнинг фаолияти давлат бошқарувида муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

“Мен ҳар бирингизни эшитаман”: Саида Мирзиёева ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистлар ва медиа соҳаси вакилларини касб байрами билан табриклади.

 

Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистон медиа соҳаси профессионал жиҳатдан сезиларли даражада ривожланди. Долзарб ва мураккаб масалалар очиқ муҳокама қилинаётгани, журналистлар билдираётган фикрлар эса давлат идоралари томонидан қабул қилинаётган қарорларга тобора кучлироқ таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.

 

“Мен ҳар бирингизни эшитаман. Сизларнинг сўзингиз, қатъиятингиз ҳамда ҳалоллигингиз туфайли ҳаётимизда жуда кўп нарса яхши томонга ўзгармоқда. Бунга сизнинг бефарқ эмаслигингиз, шижоатингиз ва жасоратингиз сабаб бўлмоқда”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.

 

Шунингдек, у барча журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимларига сиҳат-саломатлик ҳамда бахт тилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.