Ўзбекистон

“Олтин қалам” Миллий мукофоти – 2026 танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Шерзод Асадов Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригини ўқиб эшиттирди.

“Олтин қалам” Миллий мукофоти – 2026 танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкентдаги “Ўзбекистон” анжуманлар саройида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг соҳа вакилларига йўллаган байрам табриги Шерзод Асадов томонидан ўқиб эшиттирилди.

 

 

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлат раҳбари табригида мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини кенгайтириш ҳамда замонавий медиамаконни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилган.

 

 

Шунингдек, эркин ва масъулиятли, халқчил журналистика жамият ҳамда давлат тараққиётининг муҳим омилларидан бири экани таъкидланган. 

 

 

ОАВ ходимлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касбий маҳоратини ошириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари бундан буён ҳам изчил давом эттирилиши қайд этилган.

 

 

Тадбир давомида Президент фармонига мувофиқ юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган соҳа вакилларига орден ва медаллар топширилди. Шунингдек, журналистика соҳасидаги нуфузли “Олтин қалам” Миллий мукофоти – 2026 танлови ғолиб ва совриндорлари эълон қилиниб, журналистлар, блогерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари тантанали равишда тақдирланди.

 

 

Бош мукофотни “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Таҳлилнома” кўрсатуви жамоаси олди. Уларга Президент совғаси "BYD Chazor" автомобили топширилди.

 

Босма нашрлар йўналиши:

 

  • 1-ўрин – “Жадид” газетаси таҳририяти жамоаси (бош муҳаррир Иқбол Мирзо);
  • 2-ўрин – Мудофаа вазири маслаҳатчиси Олимжон Усаров;
  • 3-ўрин – Қорақалпоғистон бўйича мухбир Алёна Аминова.

 

Радио йўналиши:

 

  • 1-ўрин – “Ёшлар” радиоси бош муҳаррири Наргиза Камолова;
  • 2-ўрин – “Орият Доно” радиоси бошловчиси Санжар Турсунов;
  • 3-ўрин – “Навоий” радиоси катта муҳаррири Шаҳноза Маҳмудова.

 

Интернет нашрлари йўналиши:

 

  • 1-ўрин – Аnhor.uz бош муҳаррири ўринбосари Бобуржон Каримов;
  • 2-ўрин – Zamon.uz нашри жамоаси;
  • 3-ўрин – Ishonch.uz муҳаррири Мафтуна Каримова.
Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.