Спорт

Ҳусанов ЖЧ-2026 иштирокчилари орасида энг кўп даромад топувчи футболчилар қаторига кирди

Forbes Sport тақдим этган рўйхатда Криштиану Роналду етакчилик қилмоқда.

Ҳусанов ЖЧ-2026 иштирокчилари орасида энг кўп даромад топувчи футболчилар қаторига кирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Жаҳон чемпионати–2026 иштирокчилари орасидаги энг кўп даромад топувчи футболчилар рейтингидан жой олди. 

 

Forbes Sport томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, 21 ёшли ҳимоячи 38-ўринни эгаллади. У рўйхатдан ўрин олган ягона ўзбекистонлик футболчи бўлди. Маълумотларга кўра, Ҳусановнинг бир йиллик умумий даромади 6,2 миллион долларни ташкил этади. Шундан 5 миллион доллари клубдаги маоши ва футбол фаолиятидан олинадиган даромад бўлса, қолган 1,2 миллион доллар реклама шартномалари, тижорат лойиҳалари ҳамда бошқа тижорий фаолиятлар ҳисобига тўғри келади. 

 

Рейтингнинг биринчи поғонасидан йиллик 280 миллион доллар даромад билан Криштиану Роналду жой олди. Иккинчи ўринни 130 миллион доллар билан Лионел Месси эгаллаган бўлса, кучли учликни 95 миллион доллар даромадга эга Килиан Мбаппе якунлаб берган. 

 

Ҳусановнинг ушбу рейтингдан ўрин олгани унинг нафақат спортдаги, балки тижорий жиҳатдан ҳам жаҳон футболида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётганини кўрсатади.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.