Ўзбекистон

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин

Ушбу масала бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонун билан чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.

 

Вазирнинг айтишича, мазкур ташаббус юзасидан парламент депутатлари ва сенаторлари билан дастлабки муҳокамалар ўтказилган. Эндиликда қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этиш режалаштирилмоқда.

 

“Биз ҳам ҳозир ушбу масалани ўйлаяпмиз. Бу бўйича депутатларимиз ва сенаторларимиз билан ҳам гаплашдик. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўймоқчимиз. Бу тартиб бизда ҳам бўлиши керак, деб ўйлайман”, — деди вазир.

 

Шунингдек, Эъзозхон Каримова болаларни мобил телефондан тўлиқ воз кечишга мажбур қилишнинг имкони йўқлигини, бироқ ундан фойдаланиш маданияти ва меъёрини шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

 

Унинг қайд этишича, мактабларга телефон олиб кириш тартиби бўйича тегишли буйруқ ва одоб-ахлоқ қоидалари мавжуд. Бироқ айрим таълим муассасаларида ушбу талаблар тўлиқ ишламаётгани сабабли уларнинг ижросини кучайтириш ҳамда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонун билан чеклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"