Ўзбекистон

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган косметика препаратларидан фойдаланганларда ботулизм аниқланди

Айрим беморларда “Refinex Botulinum Toxin Type A for Therapy” ҳамда “Dysport” препаратлари косметологик мақсадларда қўлланганидан сўнг оғир ножўя реакциялар қайд этилган.

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган косметика препаратларидан фойдаланганларда ботулизм аниқланди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълум қилишича, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига мурожаат қилган айрим беморларда “Refinex Botulinum Toxin Type A for Therapy” ҳамда “Dysport 500 Clostridium botulinum type A toxin-haemagglutinin complex” препаратлари косметологик мақсадларда қўлланганидан сўнг оғир ножўя реакциялар қайд этилган. Уларда ботулизмга хос клиник белгилар ҳам кузатилган.

 

Қайд этилишича, айни пайтда мазкур маҳсулотларнинг келиб чиқиши ҳамда уларнинг қонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Марказнинг таъкидлашича, ушбу икки препарат Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Шу сабабли уларнинг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги белгиланган тартибда баҳоланмаган.

 

Шу муносабат билан фуқароларга интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали таклиф этилаётган шубҳали препаратларни харид қилмаслик тавсия этилди. Агар бундай маҳсулотлар харид қилинган бўлса, уларни қўлламаслик, фойдаланиш бошланган бўлса эса дарҳол тўхтатиб, шифокорга мурожаат қилиш сўралган.

 

Шунингдек, мазкур препаратларни қўллаган шахсларда кўришнинг хиралашиши, қовоқларнинг тушиб қолиши, ютиниш ёки нутқнинг бузилиши, мушаклар кучсизлиги, нафас олиш қийинлашиши каби аломатлар кузатилса, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарурлиги таъкидланди.

 

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фуқароларни дори воситаларини фақат расмий савдо тармоқлари орқали харид қилишга ҳамда шубҳали маҳсулотлар аниқланган тақдирда ваколатли органларга хабар беришга чақирди.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан назорат ва ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.