Спорт

ЖЧ-2026: Белгия гуруҳ ғолиби бўлди, Миср эса плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Янги Зеландия 1 очко билан мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлади.

ЖЧ-2026: Белгия гуруҳ ғолиби бўлди, Миср эса плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг G гуруҳида 3-тур учрашувлари якунланди. Сўнгги тур натижаларига кўра, Белгия ва Миср 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритди. Эрон эса энг яхши учинчи ўрин эгалари сафидан жой олиш умидини сақлаб қолди. 

 

Гуруҳнинг марказий баҳсида Миср ва Эрон терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 5-дақиқасида Маҳмуд Сабер мисрликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Рамин Ризоян мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш учун имкониятлар бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Шожа Ҳалилзоданинг голи офсайд сабаб бекор қилинди ва баҳс дуранг билан якунланди. 

 

Параллел учрашувда Белгия Янги Зеландияни йирик — 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Леандро Троссард дубль қайд этган бўлса, Кевин де Брюйне, Ромелу Лукаку ва Алексис Салемакерс биттадан гол урди. Янги Зеландиянинг ягона жавоб голига Элижя Жаст муаллифлик қилди. Натижада Белгия 5 очко билан тўплар нисбатига кўра G гуруҳи ғолибига айланди. 

 

Худди шунча очко жамғарган Миср иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Эрон 3 очко билан учинчи поғонада қолиб, энг яхши учинчи ўрин эгалари қаторидан жой олиш имкониятини сақлаб қолди. Янги Зеландия эса 1 очко билан мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлади.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.