Спорт

ЖЧ-2026: Франция ва Испания гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди, Кабо-Верде тарихий натижа қайд этди

Уругвай ва Саудия Арабистони Жаҳон чемпионатини тарк этди.

ЖЧ-2026: Франция ва Испания гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди, Кабо-Верде тарихий натижа қайд этди

2026 йилги Жаҳон чемпионатида I ва H гуруҳларида 3-тур учрашувлари якунланди. Кун ўйинларидан сўнг Франция ва Испания ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди. Мундиал дебютчиси Кабо-Верде эса тарихий натижа қайд этиб, илк иштирокидаёқ гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлди. 

 

I гуруҳининг марказий учрашувида Франция Норвегияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Баҳс қаҳрамони Усмон Дембеле бўлиб, у биринчи бўлимнинг ўзида 7, 20 ва 32-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳет-трик қайд этди. Норвегияликлар Тело Осгорнинг битта голи билан жавоб қайтарди, бироқ бу мағлубиятнинг олдини олиш учун етарли бўлмади. Иккинчи бўлимда Ёрген Странд Ларсен пенальтидан фойдалана олмади, қўшиб берилган дақиқаларда эса Дезире Дуэ Франциянинг тўртинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди. 

 

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Сенегал Ироқни йирик — 5:0 ҳисобида таслим этди. Ҳабиб Диарра ҳисобни 4-дақиқадаёқ очди. 13-дақиқада ироқлик ҳимоячи Ребин Сулака қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, африкаликлар сон жиҳатдан устунликдан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда Исмоил Сарр, Папе Гее ва Илиман Ндиае гол уриб, Сенегалнинг ишончли ғалабасини таъминлади. 

 

Натижада Франция 9 очко билан гуруҳ ғолибига айланди, Норвегия эса 6 очко билан иккинчи ўриндан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Сенегал 3 очко билан энг яхши учинчи ўрин эгалари сафидан жой олиш учун курашни давом эттиради. Ироқ эса очкосиз мусобақани тарк этди. 

 

H гуруҳида Испания Уругвай устидан минимал — 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 42-дақиқада Алекс Баэна киритди. Иккинчи бўлимда уругвайликлар ҳисобни тенглаштиришга уринди, бироқ Испания ҳимояси ишончли ўйин намойиш этди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Уругвай футболчиси Агустин Каноббио қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

 

Параллел учрашувда Кабо-Верде ва Саудия Арабистони 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу натижа Африка вакилларига тарихий муваффақият келтирди. Мундиалда илк бор иштирок этаётган Кабо-Верде учта дуранг билан 3 очко жамғарди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. 

 

Шу тариқа, H гуруҳида Испания 7 очко билан биринчи, Кабо-Верде 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Уругвай ва Саудия Арабистони эса 2 очкодан жамғарган ҳолда Жаҳон чемпионати билан хайрлашди.

 

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.