Ўзбекистон

Жиззахда аёл қўшнисининг боласини калтаклади

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Жиззахда аёл қўшнисининг боласини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида аёлнинг вояга етмаган болани калтаклагани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 2026 йил 19 июнь куни Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро М.И. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2015 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди маҳалладоши Н.Н. томонидан ҳақорат қилиниб, тан жароҳати етказилганини билдирган ҳамда қонуний чора кўришни сўраган.

 

Мазкур мурожаат асосида тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, вояга етмаган болада соғлиқнинг бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати аниқланган.

 

Шунингдек, 2026 йил 20 июнь куни фуқаро Н.Н. ҳам туман ИИБга мурожаат қилиб, ушбу воқеа давомида унинг вояга етмаган фарзандларига ҳам тан жароҳати етказилганини маълум қилган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Якунига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий қарор қабул қилиниши билдирилган.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"