Жаҳон

АҚШ Эронга яна ҳаво зарбалари берди

Эрон ҳам Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ҳамда дрон ҳужумлари уюштирилганини билдирди.

АҚШ Эронга яна ҳаво зарбалари берди

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг ҳарбий кузатув инфратузилмаси, алоқа тизимлари, ҳаво мудофааси объектлари, дрон омборлари ҳамда мина қўйиш ускуналарига навбатдаги ҳаво зарбаларини амалга оширди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур зарбалар Эрон томонидан Ҳурмуз бўғози яқинида ҳаракатланган тижорат кемаларига уюштирилган ҳужумларга жавоб тариқасида амалга оширилган.

 

CENTCOM маълумотига кўра, аввалги зарбалардан сўнг Теҳронга сулҳ шартларига риоя қилиш имконияти берилган. Бироқ Эрон кучлари Панама байроғи остида сузаётган ва бортида икки миллион баррелдан ортиқ хом нефть бўлган «Кику» танкерига камикадзе дрони орқали ҳужум уюштирган.

 

АҚШ ҳарбийлари Ҳурмуз бўғози орқали тижорат кемалари ҳаракати давом этаётганини билдириб, минтақадаги кучлар ҳар қандай таҳдидга жавоб беришга тайёрлигини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, Эрон томонидан Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ва дрон ҳужумлари уюштирилгани маълум қилинди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиб, уларни АҚШнинг аввалги зарбаларига жавоб сифатида изоҳлаган.

 

Воқеалардан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп сулҳ битими бузилганини таъкидлаб, зарурат туғилганда Эронга қарши янги ҳарбий амалиётлар ўтказилиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"