Жаҳон

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1 430 нафарга етди

Табиий офатдан кейин 68,9 минг нафарга яқин киши бедарак йўқолган.

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1 430 нафарга етди

Венесуэлада содир бўлган вайронкор қўшалоқ зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1 430 нафарга етди. Мамлакат расмийлари маълумотига кўра, камида 68 минг 900 киши бедарак йўқолган.

 

Маълум қилинишича, табиий офатдан уч кун ўтганига қарамай, қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда. Мутахассислар зилзиладан кейинги дастлабки 48–72 соат омон қолганларни топиш учун энг муҳим давр эканини таъкидламоқда.

 

Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригеснинг маълум қилишича, энг кўп зарар кўрган Ла-Гуайра штатига 14 мингдан ортиқ ҳарбий ва полиция ходими сафарбар этилган. Ҳудудга олиб борувчи барча автомобиль йўллари вақтинча ёпилган.

 

Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли ҳукуматнинг табиий офатга қарши кўраётган чоралари етарли эмаслигини билдириб, айрим ҳудудларда фуқаролар яқинларини вайроналар остидан ўз кучлари билан қидиришга мажбур бўлаётганини таъкидламоқда.

 

Айни пайтда Венесуэлага халқаро ёрдам ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Расмий маълумотларга кўра, қутқарувчилар, махсус техникалар ва қидирув итларини олиб келган камида 17 та халқаро рейс мамлакатга етиб келган.

 

Жумладан, Германиянинг Техник ёрдам хизмати (THW) таркибидаги 48 нафар мутахассисдан иборат қутқарув гуруҳи ҳам Каракас шаҳрига етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларига қўшилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"