Спорт

Фабио Каннаваро терма жамоа билан Тошкентга қайтмайди

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи АҚШдан Италияга учиб кетади.

Фабио Каннаваро терма жамоа билан Тошкентга қайтмайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионатидаги иштирок якунлангач, жамоа билан бирга Тошкентга қайтмайди. 

 

Championat.asia хабарига кўра, италиялик мутахассис АҚШдан бевосита Италияга йўл олади. Бу ҳақда Каннаваро мундиал якунланганидан сўнг маълум қилган. 

 

“Икки ой давомида терма жамоа билан бирга бўлдик, ҳозир барчамизга бироз ҳордиқ керак. Ню-Ёркдан Италияга учиб кетаман ва сиз билан сентябрь ойида кўришамиз”, — деди мутахассис. 

 

Маълумот ўрнида, Фабио Каннаваро бошчилигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Вакилларимиз гуруҳ босқичида Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5 ва Конго ДРга 1:3 ҳисобларида мағлуб бўлиб, мусобақани плей-офф йўлланмасисиз якунлади. 

 

Жаҳон чемпионатидан сўнг жамоанинг Тошкентга қайтиши ортидан бош мураббий иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши кутилаётган эди. Бироқ Каннаваронинг Италияга жўнаб кетиши фонида унинг журналистлар билан учрашуви сентябрь ойига қолдирилиши мумкин.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.