Жаҳон

Францияда самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Парашютчиларни олиб кетаётган самолёт бортидаги талабалар, инструкторлар ва учувчи воқеа жойида вафот этган.

Францияда самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

 

Франциянинг шарқида жойлашган Томблен шаҳрида парашютчиларни олиб кетаётган енгил фуқаролик самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBС хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида самолёт учувчиси ҳамда бортдаги 10 нафар йўловчи — беш нафар талаба ва беш нафар инструктор воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, парашют мактабига тегишли самолёт Ненси-Эссае аэродромидан парвоз қилган ва кўп ўтмай Томблен шаҳридаги савдо маркази яқинига қулаган.

 

Merte-et-Mozel департаменти префекти Ив Сегуйнинг маълум қилишича, самолёт деярли тик ҳолатда аэродром четидаги ҳудудга қулаган. Ҳодиса турар жойларга жуда яқин жойда содир бўлган бўлсада, ерда қўшимча қурбонлар қайд этилмаган.

 

Воқеа жойига 50 нафар ўт ўчирувчи, 25 та махсус техника, полиция ва фуқаролик муҳофазаси ходимлари сафарбар этилган. Ҳозирда авиаҳалокат сабаблари юзасидан суд-техник экспертиза ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Франция транспорт вазири ушбу ҳодисани “даҳшатли фожиа” деб баҳолаган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"