Ўзбекистон

Наманганда ҳам 18 ёшли йигит сувда чўкиб кетди

Маълумотларга кўра, йигит 3 кундан бери топилмаяпти.

Наманганда ҳам 18 ёшли йигит сувда чўкиб кетди

 

Наманган вилоятида Шимолий Фарғона каналига чўкиб кетган 17 ёшли йигитни қидириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz манбалари хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2008 йилда туғилган Диёрбек Олимжонов 26 июнь куни тахминан соат 14:00 ларда Наманган вилояти Давлатобод тумани 6-микрорайон ҳудудидан ўтувчи Шимолий Фарғона каналида эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган.

 

Оила аъзоларининг маълум қилишича, ҳодисадан бир неча кун ўтганига қарамай, йигитнинг жасади ҳали ҳам топилмаган.

 

Уларнинг таъкидлашича, қидирув ишларини тезлаштириш мақсадида масъул ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилинган. Бироқ каналда қидирув ишларини енгиллаштириш учун сув сарфи ҳозирча камайтирилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 17 ёшли йигит каналда чўкиб ҳалок бўлгани, марҳумнинг жасади бир кундан сўнг сувдан олиб чиқилгани хабар қилинган эди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.