Жаҳон

Покистон Афғонистоннинг учта вилоятига ҳужум қилди

Афғонистон билан чегарада ўтказилган махсус операцияда 29 нафар жангари йўқ қилинган.

Покистон Афғонистоннинг учта вилоятига ҳужум қилди

 

Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда террорчилик гуруҳларига қарши махсус ҳарбий операция ўтказди. Мамлакат расмийларига кўра, амалиёт давомида 29 нафар қуролли жангари йўқ қилинган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Покистон ахборот ва радиоэшиттириш вазири Аттауллоҳ Тарарнинг маълум қилишича, операция Хайбер Пахтунхва ва Балужистон вилоятларида тинч аҳолига, шунингдек, Карачи шаҳридаги Рейнжерлар штаб-квартирасига уюштирилган ҳужумларга жавобан амалга оширилган.

 

Қайд этилишича, хавфсизлик кучлари Покистон–Афғонистон чегараси яқинида жойлашган «Жамаат-ул-Аҳрар» ва «Фитна-ул-Хавориж» гуруҳларига тегишли бошпаналар ҳамда истеҳкомларга нишонли зарбалар берган.

 

Вазирнинг билдиришича, Хайбер Пахтунхва вилоятининг Бажаур туманида ўтказилган операция давомида юқори мартабали дала қўмондони Хон Фарош ҳам йўқ қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун аввал қуролли шахслар Карачи шаҳридаги Рейнжерлар штаб-квартирасига ҳужум уюштирган эди. Ҳужум оқибатида уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Расмий маълумотларга кўра, ҳужумчилардан уч нафари йўқ қилинган, яна бири қўлга олинган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, ҳибсга олинган шахс Афғонистон фуқароси экани аниқланган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"