Ўзбекистон

Тошкентда кучли шамол: ҳокимлик аҳолини огоҳлантирди

Ноқулай об-ҳаво сабаб симлар узилиши, дарахтлар қулаши ва чанг миқдори ортиши мумкин.

Тошкентда кучли шамол: ҳокимлик аҳолини огоҳлантирди

 

Тошкент шаҳрида кучли шамол кузатилаётгани муносабати билан пойтахт ҳокимлиги фуқароларни эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.

 

Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити сабабли электр узатиш тармоқларида симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ҳамда ҳавода чанг миқдорининг ортиши эҳтимоли мавжуд.

 

Шу муносабат билан фуқароларга автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик, зарурат бўлмаса кўчага чиқишни чеклаш, айниқса аллергия ёки чангга сезувчанлиги юқори бўлган шахсларга эҳтиёт бўлиш тавсия этилди.

 

Шунингдек, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда ҳушёрликни ошириш, ўзининг ва яқинларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шахсий мулкни эҳтиёт қилиш сўралди.

 

Фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқаролар 1050, 1055, (71) 212-69-80 ва (71) 212-69-82 телефон рақамлари орқали тегишли хизматларга мурожаат қилишлари мумкин.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.