Ўзбекистон

Тошкентдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида товламачилик қилган 14 киши қамалди

Жиноий гуруҳ мижозларнинг розилигисиз хизмат кўрсатган жиноий гуруҳ улардан катта миқдорда пул талаб қилган, рад жавоби берганларга таҳдид қилган.

Тошкентдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида товламачилик қилган 14 киши қамалди

 

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Автомобиль эҳтиёт қисмлари” бозори ҳудудида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

 

Тошкент шаҳар судлари маълум қилишича, 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида мазкур жиноят иши юзасидан ҳукм эълон қилиниб, 14 нафар судланувчига 3 йилдан 6 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

 

Қайд этилишича, айрим судланувчилар муқаддам судланганлиги сабабли жазони қаттиқ тартибли, қолганлари эса умумий тартибдаги колонияларда ўташи белгиланган.

 

Тергов материалларига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари мижозларнинг розилигисиз автомобилларига турли эҳтиёт қисмлари ва жиҳозларни ўрнатиб, кейинчалик улар учун сунъий равишда оширилган нархларда пул талаб қилган. Хусусан, бозор қиймати 600 АҚШ доллари бўлган хизмат учун фуқародан 13 минг 300 АҚШ доллари ундиришга уринган ҳамда рад жавобини берган мижозни қўрқитиш орқали босим ўтказган.

 

Яна бир ҳолатда эса улар бошқа бир фуқаронинг автомобилига унинг розилигисиз эҳтиёт қисмларини ўрнатиб, автомобиль калитини олиб қўйган ҳолда босим ўтказиш орқали 15 миллион сўм ундиргани аниқланган.

 

Суд мажлиси якунида ҳукм мазмуни ҳамда уни белгиланган тартибда шикоят қилиш муддати ва тартиби судланувчиларга тушунтирилди.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

custom img

Қашқадарёда янги қурилаётган кўприк балкаси қулаб тушди

Монтаж жараёнида краннинг бир томони олдин кўтарилгани сабаб балкага ортиқча юк тушиб, унинг синишига олиб келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Машғулотда қутқарув хизматларининг тезкорлиги, ўзаро ҳамкорлиги ва жабрланганларни эвакуация қилиш жараёни синовдан ўтказилди.

custom img

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент қурувчилар, меъморлар, муҳандислар ва соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан муборакбод этди.

custom img

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Спортчи айни пайтда Ўзбекистонда эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилади

Сенаторлар бу ўзгариш миллий ва диний анъаналарни ҳисобга олишга хизмат қилишини таъкидлади.

custom img

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади

Сенат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига пенсия тайинлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"