Жаҳон

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

Мураббий жамоа мундиал плей-оффига чиқа олмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, мухлислардан узр сўради.

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

 

Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи Хонг Мён Бо 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида жамоа муваффақиятсиз иштирок этгани ортидан лавозимини тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда Yonhap маълум қилди.

 

Мураббий оммавий ахборот воситаларига берган баёнотида мухлислардан узр сўраб, натижалар учун тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олишини таъкидлаган.

“Бугун Жанубий Корея эркаклар терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетаётганимни эълон қиламан. Миллий жамоани қўллаб-қувватлаган барча мухлислардан узр сўрайман. Биз кутилган натижага эриша олмадик ва бунинг учун барча жавобгарлик менга тегишли”, — деган Хонг Мён Бо.

 

57 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган эди. Бироқ терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштироки ортидан у муддатидан аввал истеъфога чиқишга қарор қилган.

 

Жанубий Корея терма жамоаси гуруҳ босқичини 3 очко билан учинчи ўринда якунлаб, плей-офф босқичига йўл ола олмади. Жамоа гуруҳ баҳсларида Чехияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Мексика ва Жанубий Африкага 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Маълумот учун, Жанубий Корея тарихда 12 марта FIFА Жаҳон чемпионатида иштирок этган илк Осиё терма жамоаси ҳисобланади. 2026 йилги мундиал эса АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.