Ўзбекистон

Қашқадарёда мактабга кириш имтиҳонлари тестлари тарқалди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги барча тест вариантлари мустақил ишлаб чиқилиши ва саволлар такрорланмаслигини таъкидлади.

Қашқадарёда мактабга кириш имтиҳонлари тестлари тарқалди

 

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Қашқадарё вилоятида 2026/2027-ўқув йили учун ўтказилган кириш имтиҳонлари жараёнида тест материаллари ноқонуний тарқатилгани юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Агентлик маълум қилишича, 29 июнь куни 5-синфга кириш имтиҳонларининг 1-вариант тест топшириқлари имтиҳон ўтказилаётган ҳудуддан ноқонуний равишда олиб чиқилиб, учинчи шахсларга тарқатилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган. Ҳозирда воқеа юзасидан ваколатли идоралар томонидан қонунчиликка мувофиқ ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат айрим шахсларнинг белгиланган тартибни бузган ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келган.

 

Агентликнинг таъкидлашича, бир кунда бир неча сменада ўтказиладиган имтиҳонларда барча талабгорлар учун тенг ва адолатли шароит яратиш мақсадида ҳар бир смена учун тест вариантлари алоҳида ишлаб чиқилади. Тест топшириқлари мазмунан мустақил бўлиб, саволлар ва жавоб вариантлари такрорланмайди.

 

Шунингдек, ота-оналар фарзандларини ҳалоллик, қонунларга ҳурмат ва ўз билимига ишониш руҳида тарбиялашга чақирилган. Агентлик имтиҳон материалларини ноқонуний олиб чиқиш, тарқатиш ёки улардан ноқонуний фойдаланиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини эслатган.

 

Қайд этилишича, кириш имтиҳонлари республика бўйлаб бир вақтда бошланиб, бир вақтда якунланади. Агентлик барча имтиҳонларнинг очиқ, шаффоф ва адолатли ўтишини ҳамда ҳар бир талабгорнинг билими холис баҳоланишини таъминлаш тамойилига қатъий амал қилишини билдирган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.