Жаҳон

Германияда васийлик можароси сабаб отишма юз берди

Қуролли ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.

Германияда васийлик можароси сабаб отишма юз берди

 

Германия шимолидаги Стаде шаҳрида жойлашган ёшлар ва оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида юз берган қуролли ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Фожиага оилавий келишмовчилик ҳамда фарзанд васийлиги билан боғлиқ можаро сабаб бўлган. Бу ҳақда СNN хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма оқибатида беш киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир киши эса шифохонада олган оғир тан жароҳатлари билан вафот этган. Қурбонларнинг тўрт нафари аёл, икки нафари эркак бўлиб, уларнинг барчаси муассаса ходимлари бўлган. Ҳодиса оқибатида яна бир неча киши турли даражада жароҳат олган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилишича, жиноятда гумонланаётган шахс Германияда туғилган, асли туркиялик бўлган 45 ёшли эркакдир. У воқеа содир бўлган куни қизи устидан васийлик масаласини муҳокама қилиш учун марказга расмий учрашувга келган.

 

Маълум бўлишича, гумондорнинг уч ойлик қизи ва 34 ёшли турмуш ўртоғи ҳам отишма вақтида бинода бўлган, бироқ уларга шикаст етмаган. Чақалоқ зудлик билан ижтимоий хизматлар ҳимоясига олинган, боланинг онаси эса полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.

 

Германия Қуйи Саксония ички ишлар вазири Даниела Беренс ушбу ҳодисани "олдиндан режалаштирилган ва ўта совуққонлик билан содир этилган жиноят" дея баҳолади.

 

Шунингдек, воқеа жойидан қочишга уринган 65 ёшли автомобиль ҳайдовчиси ҳам ҳодисага алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган.

 

Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаер ҳамда канцлер Фридрих Мертс ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"